Янгиликлар

Нурмат ОТАБЕКОВ: Коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг ЎзАга маълум қилишича, коронавирус аниқланган беморлар аҳоли орасида бўлмаган, улар илк кунларданоқ карантинга олинган.

Бир қатор нашриётлар хусусийлаштирилади, айримлари тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартда қабул қилинган “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан “Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижодий уйи”, “Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи” ва “Ўқитувчи матбаа уйи” давлат корхоналарини ўрнатилган тартибда хусусийлаштириш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказиладиган бўлди.

“Кўзи ожизлар босмахонаси” давлат корхонаси эса самарали фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтади.

АҚШ коронавирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АҚШда тожсимон вирусга қарши дастлабки вакцинани инсонда синовдан ўтказишни бошланди. АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги Kaiser Permanente Washington Health Research тадқиқотлар марказида 16 март куни SARS-Cov-2 тожсимон вирусига қарши вакцинани инсонда синовдан ўтказишга киришди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM