Янгиликлар

ИШТИХОН ТУМАНИ УЗУМЗОРЛАРИГА НИМА БЎЛГАН?

Жорий йилнинг 13 июнь куни ижтимоий тармоқларда айланиб юрган видеолавҳа  “Zarnews” расмий сайтининг Телеграмм каналида эълон қилинди. Лавҳада Иштиҳон туманининг айрим фермер хўжаликлари токзорларида номаълум касаллик қайд этилгани айтилган ҳамда мутахассис олимлар ва мутасаддилардан кўмак сўралган. 

Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

“Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6010-сон, 18.06.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:

 электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энерг