Янгиликлар

МУЗЕЙГА ЭКСКУРСИЯ

Шу кунларда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари Иштихон шаҳридаги туман тарих ва ўлкашунослик музейига ташриф буюриб, бу ердаги экспонатлар билан танишмоқдалар. 21-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқувчилари ҳам бундан четда қолишмади.Ўқувчиларни музей ходимлари илиқ кутиб олишди ва уларга туманимиз тарихи, бу ерда яшаб ўтган юртдошларимиз хотираси, ҳудуд табиати, ҳайвонот олами ҳақида батафсил ҳикоя қилиб беришди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Экскурсия болаларда катта таассурот қолдирди.

ИШТИХОН ТУМАНИ МУТАСАДДИЛАРИГА САВОЛИНГИЗ БОРМИ?

 2019 йил 28 апрель соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Иштихон тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.
     Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазарни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66) 233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.

“МЎЪЖИЗАЛИ ОЛАМ”ГА САЁҲАТ

Ўзбекистон МТДП туман Кенгаши, туман МТБ, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан хамкорликда Митан шаҳарчасидаги “Мўъжизали олам” хусусий мактабгача таълим муассасасидаги таълим-тарбия жараёни билан яқиндан танишдилар. Муассасада кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароит ва машғулотлар жараёнини кузатишди. Суратда: тадбирдан лавҳалар акс эттирилган.

2015-2019 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM