Иштихонда "бамия" ўсимлиги экилмоқда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонда "бамия" ўсимлиги экилмоқда!

 Ҳозирги кунда республикамизнинг жанубий ва марказий ҳудудларида бамия етиштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Иштихон тумани 1 сектор, "Равот Қўрғони" ММТП ҳудудидаги "Асалчи Элдор" фермер хўжалиги даласидаги 3 гектар майдонга илк бор тажриба  сифатида ушбу ўсимлик экилди.

 Бугун туман ҳокими ўринбосари А.Раббимов, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи З.Баитов, Фермерлар Кенгаши раиси Ж.Умаровлар  ушбу ўсимликнинг экилиш жараёнлари танишди. А.Раббимов бамиядан озиқавий, иқтисодий ва саноатда фойдаланиш усуллари борлиги, бамия мевалари таркибида углевод, оқсил, мой, темир, кальций, тола, тиамин, рибофлавин ва аскорбин кислотаси, 100 г бамияни пишган уруғлари таркибида 20% гача ёғ ва 20–23% хом борлизин миқдори юқори бўлган протеин ҳамда С витамини мавжуд эканлиги, унинг ҳусусиятлари ҳақида ҳам хўжалик аъзоларига тушунтириб ўтди.

 Шунингдек, соҳа вакиллари томчилатиб суғориш жараёнлари билан танишиш мақсадида, "Оқчироғоси баҳори"  ММТП ҳудудидаги "Пахтакор Азамат" хўжалиги даласида томчилатиб суғориш технологияини ўрнатиш жараёнлари билан ҳам танишди.  

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM