ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

   Иштихон туманидаги Халқ қабулхонаси биносида худудларда аҳолининг транспорт тизими фаолиятига доир мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали таъминлаш аҳоли билан тўғридан тўғри ва очиқ мулоқатни йўлга қўйиш ҳамда транспорт хизматларини янада ривожлантириш ва йўл хужжатларига оид масалаларни тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг масъул ваколатли ходимлари томонидан Самарқанд вилоятидаги Оқдарё, Пайариқ, Қўшработ ва Иштихон туманлари аҳолиси учун сайёр оммавий қабул ўтказилиши тўғрисида эълон берилган эди.

   Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонасининг биносида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида асосан аҳолига транспорт хизматини йўлга қўйиш, давлат ҳамда махаллий аҳамиятидаги йўл муаммолари муҳокама этилди. Келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг масъул ваколатли ходимлари томонидан чора-тадбирлар белгилаб олинди-деб хабар бермоқда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туманидаги Ҳалқ қабулхонаси мутахассиси Т.Хасанов

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM