Иштихонликларга қулайлик яратиш учун Агрохизмат маркази ўз фаолиятини бошлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонликларга қулайлик яратиш учун Самарқанд вилояти "Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси, Иштихон туман "Ўсимликлар клиникаси" қошидаги “Агрохизмат маркази” ўз фаолиятини бошлади

Ушбу “Агрохизмат маркази” тумандаги фермерлар, деҳқон хўжаликлари, кластерлар ва томорқа ер эгалари учун кенг кўламдаги агро хизматларни тақдим этмоқда.  Энг муҳими, туман марказидаги "Каттақўрғон" кўчасида жойлашган ушбу марказ уларнинг узоғини яқин қилиш ва қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди.  “Агрохизмат маркази”да минерал ўғитлар, шунингдек, агро техника воситаларини сотиш, агропрепаратлар, агро хизматларини ҳам жойларга бориб хизмат кўрсатиш,  зараркунандаларга қарши курашувчи биологик фойдали "Трихограмма", "Олтинкўз", "Бракон" биомаҳсулотларни экин майдонларига қай усулда жойлаштириш агрономлик хизматлари ва ҳашоратларини сотиш ҳам йўлга қўйилган. 

 Марказда хизмат кўрсатувчи ходимлар М.Тўхтаев ва Т. Қўшвақтовлар махсус олий маълумотли.

 Ушбу марказнинг фаолиятини туман Фермерлар кенгаши раиси Жавлон Умаров бориб кўрди ва у ерда мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Асосан, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва ҳашоратларига қарши кураш олиб боради. Ўсимликларни ҳимоя қилиш клиникаси аҳолини олиб келган, асосан зарарланган помидор, бодринг, узум, картошка, ва бошқа экинларга ташхис қилиб, шунга керакли химиявий препаратлар ва биологик ҳашоратлар билан даволашни тушинтириб, уларга қарши ишлов беришини ташкил қилиб боради.  Тумандаги фермер хўжаликларига асосан ғалла ва ғўза экинларига касаллик ва ҳашоратларга ишлов беришни ташкил қилиб беради. 

Химиявий ва биологик ишлов бергандан сўнг, ўсимликлар яхши ривожланиб, юқори ҳосил беришга олиб келади.  Ўсимликлар клиникаси оддий қилиб айтганда, ўсимликлар шифохонаси ҳисобланади.  

Қишлоқ хўжалигида пайдо бўлган ҳар қандай касаллик ва ҳашоратларга қарши кўрашиб, ўсимликларнинг ривожига ишлов беришга ҳисса қўшади.

 

Фермерлар Кенгаши матбуот хизмати

 

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM