ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли ҳамюртлар!

 Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 14.00 дан 16.00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Иштихон туман Халқ қабулхонаси биносида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатларининг олдини олиш ҳамда туман аҳолисининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси вазифасини бажарувчи Б.Норов, иқтисодий ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди раиси М.Бозоров, маъмурий ишлар бўйича Самарқанд вилоят суди раиси Б.Диёров ҳамда жиноят ишлари бўйича Саамарқанд вилоят суди раиси О.Ҳайитовлар томонидан тадбиркорлар ва фуқароларнинг сайёр қабуллари ўтказилади.

2015-2024 © Ishtixon tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM