Бугунги қабулда 33 та электр таянч устунлари, 2 та тикув машинаси, ичимлик суви каба кўплаб масалалар ҳал этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги қабулда 33 та электр таянч устунлари, 2 та тикув машинаси, ичимлик суви каба кўплаб масалалар ҳал этилди  

Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов 3 сектор ҳудудидаги "Шайхислом" маҳалла аҳолисининг муаммоларини тинглади ҳамда ёшлар билан суҳбатлашди. 

Ушбу қабулда, 40 нафарга яқин фуқаролар кўплаб муаммолар бўйича мурожаат қилиб, ечими бўйича туман ҳокимидан амалий ёрдам беришини сўради. Дастлаб, ичимлик суви мумаммоси кўтарилиб, ушбу масала юзасидан туман ҳокими маблағини қисқа муддатда ҳал қилиб, сув минорасини таъминлаб берилишини айтди. 

Шунингдек, қабулда Бўриева Гулноза ҳамда Норбоева Матлубаларга ўзини-ўзи банд қилиши ва даромад топишлари учун 2 дона тикув машинаси берилиши, ҳудудга 33 та электр устунлари, бир дона трансформатор, Жалолов Наврўзга кредит асосида артизан қудуғи ўрнатиб бериладиган бўлди. 
Бу каби йўл, моддий ёрдам олиш, уй таъмири масалаларида мурожаат қилган фуқароларга тегишли тартибда амалий ёрдам берилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM