Баргдан озиқлантириш технологиялари жорий этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Баргдан озиқлантириш технологиялари жорий этилади 

Ўсимликларни микро элементлар билан озиқлантиришнинг самарали, истиқболли  йўналишларига бўлган жараёнлар бутун дунёда фаоллашмоқда. Айнан шу ҳаракатлар юзасидан, Иштихон тумани қишлоқ хўжалик экинларини баргдан озиқлантиришнинг фойдалари тўғрисида семинар бўлиб ўтди. 

Бунда, Пахта селекцияси уруғчилик етиштириш агротехнологиялари, илмий тадқиқот институти Бухоро илмий тажриба станцияси дериктори Б.Ражабов, Фиторак ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи Ж.Мақсудовлар ташриф буюриб, иштихонлик фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимларига ўзларининг билим ва тажрибаларини ўртоқлашдилар. 

Семинарда, туман туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича  ўринбосари А.Раббимов,  "Иштихон олтин ерлари" кластерининг дериктори А.Каримов, қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этишиб, тумандаги фермер хўжалик ерларидаги жами 10 гектар экин экилган ер майдонларига синов тариқасида, баргдан озиқлантириш технологияларини жорий этилиши айтилди.

2015-2022 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM