Пилла топширишга келган илк фермер туман ҳокими томонидан тақдирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пилла топширишга келган илк фермер туман ҳокими томонидан тақдирланди

Бугунги кунда Иштихон туманида пилла етиштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.  

Бугун эрта тонгдан иштихонлик илғор пиллакорлар ўзлари етиштирган пилла ҳосилини "Иштихон силк" пилла кластер корхонасига топширишни бошладилар.

2022 йилги мавсумда илк фаолиятини бошланиши олдидан ушбу корхонада тадбир ташкил этилиб унда,   туман ҳокими Ш.Негматов, ҳоким ўринбосари А.Раббимов, вилоят "Агропилла" раҳбари Э.Рахмонов, сектор раҳбарлари, соҳа вакиллари иштирок этишди. 

Шунингдек, пилла топшириш учун келган илк пиллакор Навоий ММТП ҳудудидаги "Адашойим" фермер хўжалиги раиси Баҳодир Эшназаров ҳар бир қутидан 65 килограмдан  пилла етиштирганлиги ҳамда ушбу мавсумда илк мижоз сифатида ташриф буюрганлиги учун туман ҳокими Шуҳрат Негматов хўжалик раисига эсдалик совға топширди ҳамда ушбу меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.  
  
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2022 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM