Самарқанд вилоят прокурори Иштихон туманида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилоят прокурори Иштихон туманида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди. 

Бугун вилотя прокурори Хатамов Жаҳонгир Жўраевич Иштихон туманида сайёр қабул ўтказди. Туман марказидаги истироҳат боғида бўлиб ўтган шубу қабул 60 нафардан ортиқ фуқаролар, туман ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб, кўплаб фуқароларга амалий ёрдамлар берилди. 

Жумладан, Қиёт МФЙ ҳудудида яшовчи Саматова Озодага уй таъмири учун 15 та ёғоч бериладиган бўлди, Қорақўйли МФЙнинг 2,2 километр йўли асфалт қилиниши, моддий ёрдам беришни сўраган Ғофур Ғулом маҳалласида яшовчи Саримсоқов Гулшанга бир марталик моддий ёрдам, даволаниш учун республика шифохонасига йўлланма, болалар учун нафақа пулини олиш каби кўплаб масалалар қисқа муддатлар ҳал этилади.
 
Шунингдек, асли касби тикувчилик бўлган ва шу соҳада ишлашни истаган Хуршида Жабборовага  тикув машинаси, биринчи гуруҳ ногирони Сайфиев Жасурга ногиронлик аравачаси қабул якунига қабар олиб келиниб, ўз эгаларига топширилди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM