Тадбиркорларнинг муаммолари судялар иштирокида муҳокама этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тадбиркорларнинг муаммолари судялар иштирокида муҳокама этилди

Иштихон туман ҳокимлиги биносида туман судлари раислари ва судьяси,  вилоят суди судялари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси тадиркорларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Ш.Хидиров, хорижий,  маҳаллий инвесторлар,  жумладан,  МЧЖ шаклдаги "Samarqand Stone Trade Corporation"  раҳбари He Ming,  "Rustam Islom Farm Medical" МЧЖ раҳбари М.Раҳматов, "Umida Non" ОК раҳбари Ш.Содиқова, "Avangard-ShNZ"   фермер хўжалиги раҳбари М. Сайдовутов ва бошқа тадбиркорлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Туман ҳоким ўринбосари,  "Инвестициялар ва ташқи савдо" бўйича бўлим бошлиғи А.Қамаров раислигидаги семинарда, сўнги бир неча йил ичида Ўзбекистон жадал иқтисодий ўзгаришларни бошидан кечирганлиги,  хусусий инвестицияларни фаоллаштириш учун тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш талаб этилаётганлиги, инвестиwия ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,  мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда хорижий, маҳаллий инвесторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлатимиз томонидан янги қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун,  моҳиятини англашда  инвесторларга, уларнинг фаолиятидаги муносабатларнинг шаклланишидаги аниқликликларга эътибор қаратилди.

 Иштихон туманлараро иқтисодий судининг раиси  Н.Умаров дастлаб,  сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро  тижорат арбитражи тўғрисида” ги,  "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида, Kоррупцияга қарши курашиш  бўйича, 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастури ҳақида, Самарқанд вилоят суди судьяси Р. Имомов ва  Жиноят  ишлари бўйича Иштихон туман судининг раиси К.Пансатов,  Ўзбекистон Республикасининг  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг моҳияти, аҳамияти ҳақида  Самарқанд вилоят суди судьяси Ш.Тошпўлатов ва  Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро  судининг раиси Ф.Қаршиевлар батафсил сўзлаб бердилар.

 Фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро  судининг судьяси З.Нурматов ҳам сўзга чиқиб, хусусий мулкни ҳимоя қилиш чоралари ҳақида гапирди.

2021йил 16 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев «Ҳалқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунни имзолаган эди. Қонунга кўра, арбитраж доимий арбитраж муассасаси ёки муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этиладиган арбитраж суди томонидан амалга оширилишидан қаттий назар, низони ҳал этиш тартиби сифатида белгиланади. Унинг 7- моддасига кўра, Арбитраж судлари ўз фаолиятида ҳеч кимга бўйсунмайди ва мустақилдир. Арбитраж судларининг фаолиятига бирор-бир аралашувга, худди шунингдек унга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди, ҳамда бу Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади,-дейилади.

Тараққиётининг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистон учун коррупциянинг ҳар қандай шаклдаги кўриниши ислоҳотлар шиддатини сусайтириши билан хавфли. Бугунги кунда коррупция нафақат кундалик ижтимоий муносабатларни издан чиқарувчи, балки давлатларнинг ичидан емирилишига олиб келувчи хавфли иллатдир. Коррупция давлатимизнинг ривожланишига ҳамда миллий хавфсизлигимизга таҳдид солади. Давлатнинг конституциявий асосларини хамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради, демократик институтлар ва қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келади.

Булар тўғрисида қизғин ва фаол кечаётган давра суҳбатида сўзга чиққан юқоридаги суд раислари томонидан айтиб ўтилди.

Ўз навбатида иштирокчилар:   Савдо-содиқ палатаси туман бўлими, ҳорижий, маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар ҳуқуқий билим ва тушунчаларини судлар олдида чуқурроқ англаб олишлари учун, бугунги кундаги ўзларини қийнаётган муаммо ва ҳаракатларига ечим топишда улар билан маслаҳатлашдилар.

Судлар ҳам тадбиркорлар, ҳорижий ва маҳаллий инвесторлар ўз амалиётларида дуч келадиган тизимли ва хусусий ҳарактердаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиши бўйича ўз таклифларини бердилар.

 Гулзамон Акбарова

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM