Иштихон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Иштихон туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Иштихон тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Шухрат Негматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Рузиев Фазлиддин Киранович номзоди Иштихон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Ф.Рузиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM