Қўшработ туманига ҳоким тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қўшработ туманига ҳоким тайинланди

Қўшработ туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Қўшработ тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Шакарбоев Дилшод Давронович Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM