Энг фаол ёшлар етакчиси тақдирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Энг фаол ёшлар етакчиси тақдирланди

Иштихон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги фестиваль доирасида гала-концерт ташкил этилди.  

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов ва туман секторлари раҳбарлари иштирок этиб, тумандаги энг фаол ёшлар етакчиси, зукко китобхон ёш оила, энг фаол спортчи, профилактика инспектори ва бошқа истеъдодли йигит-қизларни рағбатлантирди.

–Фаолиятимни бошлаганимдан буён икки нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг олий ўқув юртида ўқиши учун шартнома пулини тўлашга кўмаклашдим, – дейди Ғофур Ғулом маҳалласи ёшлар етакчиси Акбар Хидиров. - Шунингдек, икки нафар ёшга пайвандлаш ускунаси олишига ёрдам бердим. Ҳозирда маҳалламиз ёшлари турли танлов ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, стритбол спорт туридан маҳалламиз ёшлари вилоят биринчилигини қўлга киритиб, республика босқичига йўлланма олди. Бугун ана шу натижалар ҳисобга олиниб, тақдирланганимдан хурсандман. 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM