Иштихон туманида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

Иштихон туманидаги нуронийлар масканида, ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатлар бош мавзусига айланди.

Тадбирда нуронийлар, ёшлар билан биргаликда туман ҳокими Фазлиддин Рузиев, сектор раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда ёш авлоднинг турли спорт турлари бўйича чиқишлари, уларнинг бўш вақтларида тайёрлаган кўргазмалари намойиш этилди. Ҳақиқатда айтиш мумкинки, ушбу тадбирда мазмунли ҳамда файзли ташкил этилиб, уларнинг мана шундай шукуҳли кунда бирга кечган онлари, олган олам-олам таассуротлари фотосуратларга муҳрланди. Улар эса шубҳасиз реал ҳаётий натижаларга айланиб, юртимизни тараққиётнинг янада баланд чўққиларига олиб чиқишга хизмат қилади.  

Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM