"Оқдарё" дарёсини кесиб ўтган газ қувури таянч устунларини сел олиб кетганлиги сабабли, табиий газ таъминотида узилиш бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Оқдарё" дарёсини кесиб ўтган газ қувури таянч устунларини сел олиб кетганлиги сабабли, табиий газ таъминотида узилиш бўлади 

Иштихон тумани ҳудудини табиий газ билан таъминловчи Д-159 мм газ қувури "Оқдарё" дарёсини кесиб ўтган бўлиб, ҳозирда Оқдарё" дарёсида сув сатҳи кўтарилиб, дарё ўзани емирилганлиги сабабли газ қувурининг таянч устунларини сел олиб кетган. 

Натижада газ тармоғи авария ҳолатига келиб қолган. Шу сабабли, 2022 йил 02 июнь  куни, соат 13-00дан Гулобод, Одил, Қиёт, Бешариқ ҳамда Хумо маҳаллалари ҳудудида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таянч устунлар ўрнатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланишини маълум қиламиз. 

Келтирилган ноқулайликлар учун "Иштихонтумангаз" ГТБ маъмурияти узр сўрайди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM