"МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ МЕНИНГ СУДИМ" ШИОРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ билан яқинлашиш, юзма-юз мулоқотда бўлиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини расмийликдан йироқ, оддий халқона тилда тушунтириш, улар билан дилдан суҳбатлашиб муаммоларини тинглаш аҳолини суд органларига бўлган ҳурмати ва ишончи ошишига хизмат қилади. Бунинг учун судлардан халқ билан мулоқотда янада фаолроқ бўлиш талаб этилади.

ЖИБ Иштихон туман суди раиси К.Пансатов, Иштихон туманлараро фуқаролик суди раиси Ф.Қаршиев ва тумандаги “Халкобод" ва "Муродобод" маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди.

Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилди. Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёни, умумхалқ муҳокамасини тартиблари ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбир давомида сайёр қабул ташкил этилиб, хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди.

 

Н.Умаров,

Иштихон туманлараро иктисодий суди раиси.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM