Маҳалла тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш бу борасида қандай ишлар амалга оширилди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Маҳалла тизимида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этиш бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

Бугунги кунда Иштихон туманида жами 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг мавжуд хонадонларида ўтказилган сўровлар асосида 43 979 хонадон, 63 060 оила, мавжудлиги аниқланиб уларда. 13 580 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аҳоли аниқланган бўлиб, шундан 4,3 минг нафарининг ишлаш истаги борлиги аниқланган.

Ҳисобот даврида улардан 554 нафари доимий иш ўринлари билан бандлиги таъминланди.

 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги фуқароларни дафтардан чиқаришда уларни доимий даромад манбаига эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган жами 794 нафар аҳолидан 182 нафари (22,9 фоизи) турли хил касб-ҳунарга ўқитилди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан янгидан ташкил этилган ЯТТлар ташкил этиш сони ҳисобот даврига632 тани ташкил этади. Кичик бизнес субектлари сони 403 тани ташкил этмоқда.

 

 

Шунингдек

Йил якунига кадар - 5621 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиниб, - 5350 нафар норасмий ишчилар фаолияти

легаллаштирилади.

43 та маҳаллаларда 9 та йўналишларда 11 тадан
52 тагача хонадонларни камраб олган  Лидер тадбиркорлар аниқланиб, 3 100 та ҳонадонлар боғланган. Йил якунигача тўлиқ 62 та маҳаллаларда тўлиқ Лидер тадбиркорларга 6 100 та ҳонадонлар боғланади.

Мисол:

-  “Халқобод” МФЙда ҳоким ёрдамчиси Фозилов Инатилло томонидан лидер тадбиркор томонидан аҳоли хонадонларига хонаки жўжалар етказиб берилди. Натижада 65 та хонадондаги 78 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Бундан ташкари дафтарларда мавжуд маблаглардан ахоли бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар амалга оширилди.

Иштихон туманида бугунги кунга кадар “Темир дафтар”да турган 568 та оилаларга тадбиркорлик ва меҳнатга лаёқатли аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида
1 млрд. 190 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди;

Туманда 2022 йилнинг ўтган даврида “Ёшлар дафтари”да турган 212 нафар ёшларга тадбиркорлик ва ўзини-ўзи бандлигини таъминлаш мақсадида 363,1 млн. сўмлик асбоб ускуналар ажратилди;

“Hokimyordamchisi.uz” платформаси ҳақида.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар аниқлаётган муаммоларни ваколатли ташкилотлар томонидан ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида, “Самарқанд тажрибаси”да
1февралдан “hokimyordamchisi.uz” платформаси ишга туширилди.

Мазкур платформа орқали ҳоким ёрдамчилари ҳал қилиш учун онлайн тарзда ваколатли ташкилот ва идораларга юборилмоқда.

(Жумладан, ўзини-ўзи банд қилиш, бўш ва квота иш ўринларига, жамоат ишларига жалб қилиш, норасмий фаолиятни легаллаштириш, ҳунармандчилик, бўш тўрган давлат ва хусусий объектлардан самарали фойдаланиш, таъсирчан солиқни жорий қилиш, бўш ерларни аукционга чиқариш, касб ва тадбиркорликка ўқитиш, солиққа тортиш, кредит ва субсидия ажратиш, бозорлар фаолиятини қонунийлаштириш ва х.к).

Тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган сўров натижаларига кўра, уларда 1.510 мингга яқин муаммолар мавжудлиги аниқланиб, бугунги кунда475 та муаммо ҳал этилган.

ШунингдекЖорий йилда ҳоким ёрдамчиларининг тавсияларига асосан 1 329 таюридик ва жисмоний шахсларга жами 40,6 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш бўйича тавсияномалар берилди.

Кредитнинг3,3 млрд. сўми(8,1 %) артезанқудуғи,
3,2 млрд. Сўми(7,9 %) узумчиликхўжаликлариташкилэтишга, 5,0 млрд. сўми(12,3 %)қўйчилик, ишлабчиқаришвахизматкўрсатишускуналарихаридиучун14,0 млрд. сўми(34,5 %), ҳамдаҳунармандчиликйўналишигаажратилган.

2022 йилянварь-июньойларидамаҳаллаларда1,5мингта
зарурийхизматтурлариташкилэтилиб, 2,5 мингтаянгиишўринларияратилган. Хусусан, 785 тасавдодўкон, 10 таагрохизматлар, 24 тамактабгачатаълим, 106 таумумийовқатланиш, 29 таавтомобилларнитаъмирлашвабошқатурдаги558 тахизматшахобчалариташкилэтилди.

Туманда жами 14 та бўш турган нотурар бино ва иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари аниқланган бўлиб, уларнинг самарали фойдаланиш бўйича зарурий чоралар кўрилган. Жумладан, 12 тасига таъсирчан солиқ механизми қўлланган, 2 тасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган.

Шунингдек, 17 та жойда жами 3.5 гектар бўш ер майдонлари аниқланган бўлиб, шундан 2,3 гектар ер майдонлари аукцион савдоларига чиқарилган ҳамда 1,1 гектар ер майдонларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган.

Бундан ташқар  ҳоким ёрдамчилари томонидан 17 та Ҳунармандчилик ташкил этилиб унга 21 нафар шогирд аъзо қилинди.

Сизларга бермоқчи бўлган маълумотларим мана шулардан иборат бўлиб, қандайдир савол ёки таклифларингиз бўлса ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда ёзиб қолдиринг, ўрганиб батафсил жавоб беришга ҳаракат қиласиз.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM