Марказий ўйингоҳ капитал таъмирланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Марказий ўйингоҳ капитал таъмирланади

Туман марказида жойлашган Марказий ўйингоҳимиз 1979 йилда ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, умумий майдони қарийб 3 гектарни ташкил қилади. Ушбу ўйингоҳнинг ҳам қурилганига 43 йил бўлиб, анчайин таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 

Бугунги кунда ушбу ўйингоҳ капитал таъмирланадиган ҳамда кўркам қиёфага эга бўладиган бўлди. 
 
Туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ботир Мирзаев ҳамда масъуллар билан биргаликда ўйингоҳда қурилиш жараёнлари билан танишди ва масъулларга вазифаларни белгилаб берди.  

Айтиб ўтиш лозимки, замонавий тусда қад ростлаётган ўйингоҳда минг кишилик ўриндиқлар, ювиниш, кийим алмаштириш,  мураббийлар хоналари ҳамда енгил атлетиканинг барча турдаги спорт майдончалари барпо этилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM