Оқдарё туман ҳокимига ўринбосар тайинланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Оқдарё туман ҳокимига ўринбосар тайинланди

Исламов Умид Эркинович Оқдарё туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан  қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 У.Исламов 1982 йил Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган.  1999-2003 йилларда Самарқанд давлат меъморчилик қурилиш институтини тамомлаган. 

Умид Исламов ушбу тайинловга қадар, Иштихон тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 
 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM