Мурожаат ортида инсон бор

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун  мустақил Ўзбекистонимиздаги ривожланиш, барча соҳалар бўйича амалга оширилаётган туб ўзгаришлар дунёнинг етакчи мамлакатлари томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. Бу давлатимиз томонидан қабул қилинаётган Қонун ва қарорларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётганлиги, халқимизнинг бир тан-у бир жон бўлиб истиқбол сари дадил одимлаётганлигининг самараси. Муваффақиятларимизнинг асл моҳияти эса ҳукуматимиз томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларнинг асосида инсон ва унинг манфаатларини ҳимоя қилишдек улуғ мақсад мужассам эканлигидадир.

Депутат ва раҳбар сифатида турли тадбирлар, учрашувларда иштирок этар эканман, халқимизнинг руҳиятидаги кўтаринкилик ва ишончни кўриб беихтиёр қалбим ғурурга тўлади. Мамлакатимизда ҳар бир йилнинг алоҳида ном билан аталган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритилаётганлиги, ғамхўрликларнинг маълум  йўналишда, босқичма-босқич амалга оширишнинг мақсад қилиб олинганлиги эса зиммамизга янада катта масъулият юклайди. Бажарилган ишлар ҳақида сайловчиларимиз олдида ҳисоб бериш, уларни тинглаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда кўмакдош бўлиш бизнинг вазифамиздир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бундай тадбирларда ҳамюртларимиз жон-дили билан иштирок этиб, жамият ҳаётида фаол бўлишга интиладилар. Одил маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган ана шундай учрашувларнинг бирида етмишдан зиёд фуқаролар  қатнашишди. Улар орасида ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабларининг директор ўринбосарлари, бошланғич хотин-қизлар Кенгаши етакчилари, амалиётчи психологлар ва юқори синф ўқувчи қизлари, ҚВП потронаж ҳамширалари ҳамда Миришкор, Қулжамол, Одил маҳалла фуқаролар йиғинлари маслаҳатчилари Қизил Ярим ой жамияти туман бўлими раиси С.Ғаниев, маҳалла имом хатиби ва фаоллар иштирок этди.

Йиғилишда "Соғлом она ва бола" йилида олдимизда турган энг долзарб вазифалар, хусусан, қизларни оилага тайёрлаш, эрта турмушга чиқиш ва қариндошлар орасидаги никоҳнинг олдини олиш, ёшларни касбга йўналтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир сўнгида депутат сифатида фуқароларнинг мурожаатларини эшитдим. Ушбу мурожаатлар бўйича ўнга яқин ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилди. Масалан, Миришкор маҳалласида яшовчи фуқаро Озода Товбаевага касалхонада ётиб даволаниши ва саломатлигини тиклашида амалий ёрдам кўрсатилди. Шу маҳалланинг Қорасув қишлоғида яшовчи Гулҳаё Дўстқулованинг фарзанди, Қулжамон маҳалласида яшовчи фуқаро Зулайхо Ҳасанованинг ўз саломатлигини тиклашда,  Одил маҳалласининг Қирқой қишлоғида яшовчи Мукаррам Мардиеванинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳисобга олинди ва ижобий ҳал этилди. 50-умумтаълим мактабини битираётган ёшларнинг аксарияти ҳудуддан анча йироқда жойлашган касб-ҳунар коллежларига йўналтирилганлиги уларнинг таълим олишида узилишларга сабаб бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳам куннинг энг муҳим муаммоларидан бири сифатида эътиборга олинди ва мутасадди ташкилотларга бу масалани ҳал этиш тўғрисидаги сўровномалар тақдим этилди.

Бизга фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, мавжуд муаммоларни  вақтида ва жойида ҳал этишга имкон яратади. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон турганлигини, қилинаётган  ҳаракатлар эса халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишини унутмаслик лозим.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM