Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ОАВ вакиллари билан брифинг бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ОАВ вакиллари учун брифингда шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Бўлажак саммитда 8 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат - Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат - Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. 

Аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. 

Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, саммит тадбирлари баробарида 14-16 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи, 15-16 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифи, 14-16 сентябрь кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади.
 

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM