ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ !!!

ДИҚҚАТ ДИҚҚАТ !!!

 2024 йилнинг 8 - 15 январь кунлари Иштихон тумани ҳокимлиги делегацияси  Хитой Халқ Республикасига тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция киритиш ва ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича ушбу давлатга бориши режалаштирилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар!  Хитой Халқ Республикасига тадбиркорликни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш лойиҳалари  ҳамда инвестиция киритиш мақсадида тадбиркорлигингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳаларини амалга оширмоқчи бўлсангиз туман ҳокимлигининг "Инвестиция" бўлимига мурожаат қилишларингиз мумкин.

Лойиҳалар таклифи ва ҳажми аниқ бўлиши талаб қилинади.                                                                  

Ушбу давлатга бориш истагидаги тадбиркорлар лойиҳалар таклифларини жорий йилнинг 29-30 декабрь кунларидан кечиктирмасдан тақдим қилишларингиз сўралади.

Мурожаат учун телефон:     +998933594100
                                                  +998972431919
___
ISHTIXON TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM