Бугунги қабулда 33 та электр таянч устунлари, 2 та тикув машинаси, ичимлик суви каба кўплаб масалалар ҳал этилди
Mon, 23/05/2022 - 10:42Бугунги қабулда 33 та электр таянч устунлари, 2 та тикув машинаси, ичимлик суви каба кўплаб масалалар ҳал этилди
Бугун Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Негматов 3 сектор ҳудудидаги "Шайхислом" маҳалла аҳолисининг муаммоларини тинглади ҳамда ёшлар билан суҳбатлашди.
Ушбу қабулда, 40 нафарга яқин фуқаролар кўплаб муаммолар бўйича мурожаат қилиб, ечими бўйича туман ҳокимидан амалий ёрдам беришини сўради. Дастлаб, ичимлик суви мумаммоси кўтарилиб, ушбу масала юзасидан туман ҳокими маблағини қисқа муддатда ҳал қилиб, сув минорасини таъминлаб берилишини айтди.