«Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
Thu, 30/06/2022 - 22:21Иштихон туманидаги Халқобод, Муродобод ҳамда Сафохўжа МФЙлари аҳолиси учун семинар ташкил этилди. Унда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Феруза Тоғаева, Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Матлуба Раббимова ҳамда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси Достон Юсуповлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Унда аҳолига «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти муҳокамаси юзасидан тушунчалар берилди.