Муносабат
Wed, 18/05/2022 - 20:42Муносабат
Иштихон тумани Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан берилган маълумотларга асосан, дастлаб, Иштихон тумани "Қирқйигит" маҳалласи раислигига 10 нафар номзодлар ҳужжат топширган.
Комиссия ҳужжат топширган номзодлар ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги 499-сонли қонунининг 17 - моддасида қўйилган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли ҳужжат топширган жами номзодлардан 8 нафарига рад жавоби берган.