Янгиликлар

Туркияда “Жалолиддин Мангуберди” сериалининг суратга олиш ишлари бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туркиянинг “Bo‘zdag‘ film” студияси томонидан суратга олинаётган кўп қисмли фильм режиссёри Меҳмет Бўздағ, сценарий муаллифи Назар Эшонқул. Ҳозирда Туркиянинг Аксарай вилояти ҳудудида суратга олинаётган сериал учун махсус тарихий декорациядан иборат павильон қурилган. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ Ўзбекистонга 902 000 долларлик тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини ҳадя қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (CDC) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қиймати 902 000 долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини етказиб берди.

Тақдим этилган воситалар замонавий ПЗР ускуналаридан фойдаланган ҳолда, 25 000 та COVID-19 тестларини ўтказишга имкон беради.

Zarnews.uz

Ҳисобот сайлов конференцияси онлайн тарзда ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман Кенгашининг 2015-2020 йиллар давомида олиб борилган ишлар  ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция  ZOOM  платформаси орқали қишлок хўжалик бўлими билан ҳамкорликда онлайн тарзда ўтказилди. Кун тартибида биринчи ташкилий Пленум ўтказилиб, унда туман  кенгаши раиси, раёсат аъзлари, тафтиш комиссияси аъзолари хамда вилоят конференциясига делегатларни сайлаш масалалари кўриб чиқилди. Пленум хулосасига кўра туман кенгаши раислигига Музрапова Матлуба қайта  сайланиб, етти кишидан иборат Раёсат аъзолари хам сайлаб олинди.

СALL-МАРКАЗ даги операторлар сони 7 нафардан 20 нафарга кўпайтирилди

* Республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Самарқанд давлат медицина институтида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва улар томонидан тиббиётга оид масалалар, шунингдек, COVID-19 билан боғлиқ бўлган мурожаатларини қабул қилиш мақсадида 20 апрелдан бошлаб СALL-МАРКАЗ фаолияти йўлга қўйилган эди. Ўтган даврда аҳоли томонидан 5000 га яқин мурожаат келиб тушди.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM