Янгиликлар

Ўзбекистонда 500 дан зиёд бозор хусусийлаштирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Шавкат Мирзиёев бугун давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

 (https://president.uz/uz/lists/view/3608)Президент Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди.

Давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш бўйича янги тизим жорий этиш муҳимлиги қайд этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг VII сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Сессия ишини туман ҳокими Ш.Негматов бошқариб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, сектор бошлиқлари иштирок этди.
Сессия кун тартибидаги асосий масала “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати борасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг самаралари ҳақида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлашбўлими бошлиғининг ўринбосари Б.Хидировнинг ахбороти тингланди.

“Green Card” ютган қизга уйланасизми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихонлик А.Х. Пайариқ туманида яшовчи М.Ф.га ана шундай таклиф билдириб, уни бу орқали Америка қўшма штатларига бориб ишлашига ишонтиради. Ушбу масалада унга ёрдам беришини айтиб, 2018 йил апрель-август ойларида М.Ф.нинг отаси Б.Н.дан 9500 АҚШ доллари олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Самарқандда ҚҚС тўловчи 7140 тадбиркорлик субъектининг 5058 таси электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 январидан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий тартибда жорий этиш тартиби белгиланган.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM