Маҳаллий кенгашлар фаолияти сессия ишида муҳокама қилинади
Thu, 21/05/2020 - 14:51Эртага, 22 май куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг саккизинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибидан Олий Мажлис Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни ўрганиш якунлари тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар жой олган.