18 май – Халқаро музейлар куни
Mon, 18/05/2020 - 11:01Ҳар бир давлат тараққиёт сари одимлар экан, доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий ҳол. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Чунки улар ўтмишдан келган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги тартибларга мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.
1977 йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.