Янгиликлар

Яна 2 нафар иштихонлик бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди

Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Пастдорғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.

Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропортлари йўловчилар учун очилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун, 18 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропорти йўловчилар учун очилди, деб хабар берди ЎзА.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйди.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозларни ташкиллаштириш тартибига кўра, қатновларга санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан COVID-19 инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлигини тасдиқловчи малумотномага эга йўловчилар қўйилади.

18 май – Халқаро музейлар куни

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳар бир давлат тараққиёт сари одимлар экан, доимо тарихга назар ташлаб, мавжуд урф-одатлар, анъаналар ҳамда қадимий ёдгорликларни ўрганишга ва сақлашга интилиши табиий ҳол. Бу борада эса музейларнинг ўрни беқиёс. Чунки улар ўтмишдан келган маданият, маърифат, табиат ёдгорликларининг яхлит тизимга солинган йиғиндиси бўлиб, амалдаги тартибларга мувофиқ сақланади ва намойиш қилинади.

1977 йилдан буён  дунёда анъанавий тарзда 18 май Халқаро музейлар куни сифатида нишонланиб келинмоқда.

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади (https://lex.uz/docs/2134701#2134736):

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
•  1 та болали оилага - 131 000 сўм;
•  2 та болали оилага - 217 000 сўм;
•  3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM