Яна 2 нафар иштихонлик бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди
Mon, 18/05/2020 - 14:01Самарқанд вилоятида навбатдаги 21 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг 20 нафари Самарқанд вилоятидан (5 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, Пайариқ, Самарқанд, Пастдорғом ва Иштихон туманларидан 2 нафардан), қолган 1 нафари эса Қашқадарё вилоятидан. Барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 10 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги эса 8 ёшда.