“Самарқанд ҲЭТК” АЖ: Совуқ кунларда истеъмол миқдори ошаётгани, электр узатиш тармоқларидаги юкланиш сабаб таъминотда узилишлар юзага келяпти
Wed, 15/01/2020 - 18:48Жорий йилнинг 10 январидан бошлаб, Самарқанд вилоятида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи бир неча бор ошди.
Айни совуқ кунларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан меъёридан ортиқ фойдаланиши туфайли электр узатиш тармоқларида кучли юкланиш сабаб таъминотда узилишлар содир бўлмоқда.