Янгиликлар

ОТА-ОНА УЧУН ФАРЗАНД КАМОЛИНИ КЎРИШДАН ОРТИҚ БАХТ ЙЎҚ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманидаги Гуржиравот  ва Хина қишлоқларида вояга етган Амонов Шохрух ва Абдуллаев Шерзод айни пайтда йигитлик бурчини "Мухандислик-қурилиш батальони"да адо этмоқда. Хизмат давомида уларнинг намунали хулқи, командирлар томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида адо этаётганлиги таҳсинга лойиқ. Албатта, уларнинг эл корига ярайдиган инсон бўлиб етишишларида ота-онасининг меҳнати, тўғри тарбиясининг ўрни катта.

40 минг сўм! Иштихонда гўшт шу нархда сотиляпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Байрамлар арафасида аҳоли дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этиш анъанага айланган. Иштихон туманидаги деҳқон бозорларида Янги йил байрами олдидан ана шундай ярмаркалар иш бошлади.

Ярмаркада мевалар, полиз ва сабзавот, сут маҳсулотлари, балиқ, гўшт ва бошқа шу каби 26 хил озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Шайх Абдулазиз Мансур: Милодий янги йилни нишонласа насронийларга ўхшаб қолади деб, шунча мусулмонни кофирга чиқариш мантиққа тўғри келмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳийм!

Кейинги йилларда интернет саҳифлари, турли портал ва ижтимоий тармоқларда милодий янги йил кунини байрамона кутиб олиш, ушбу муносабат билан бир-бирини табриклаб, эзгу тилаклар билдириш каби одатлар ислом дини таълимотига зид ва куфр, деган иддаоларни тарқатиш авж олиб бормоқда. Шуларни эътиборга олиб, бу каби низоли масалага бақадри имкон ойдинлик киритиш ва унга холисона ёндашиб, ўз фикримизни баён қилишга қарор қилдик.

Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасида мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманнинг Ўрта қишлоқ маҳалласи, Холажон қишлоғида 1977 йилда туғилган фуқаро Ёқуб Жўраев бундан 4 ой олдин йиқилиб, жароҳатланиб тўшакка михланиб қолган эди. Беморга ўтказилиши лозим бўлган ушбу юқори технологик тиббий ёрдам вилоят ёки республика ихтисослашган тиббиёт марказларида амалга оширилади.

2015-2024 © Иштихон туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM