Мусиқа мактаби ўқувчилари учун тўлов миқдори белгиланди
Thu, 25/02/2016 - 19:46Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарори асосида 2016-2020 йилларда аҳоли зич яшовчи массивларда жами 14 700 ўринли 98 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари барпо қилиш кўзда тутилган. Шундан 2016 йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган 18 та болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳудудлар бўйича манзилли дастури ишлаб чиқилди.