Иштихонлик қиз Осиё чемпионатида бронза медал соҳиби бўлди
Sat, 23/11/2019 - 19:07Мўғилистоннинг Улан-Батор шаҳрида 8 - 18 ноябрь кунлари спортнинг бокс тури бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Иштихон туманидан Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб чиққан Насиба Хайруллаева муносиб иштирок этиб фахрли ўринни қўлга киритиб қайтди. 54 килограмм вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Н.Хайруллаева фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.