Иштихон тумани мутасаддилари танқидлардан хулоса чиқармоқда
Mon, 21/10/2019 - 20:10Туман марказидаги чиқиндилар масаласи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бир неча марта танқид остига олинганди.
Муаммони бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан зарур чоралар кўрилмоқда. Иштихон шаҳарчасидаги марказий кўчалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари атрофига чиқинди қутилари ўрнатилмоқда.