Марказий ўйингоҳ капитал таъмирланади
Wed, 13/07/2022 - 08:38Марказий ўйингоҳ капитал таъмирланади
Туман марказида жойлашган Марказий ўйингоҳимиз 1979 йилда ҳашар йўли билан қурилган бўлиб, умумий майдони қарийб 3 гектарни ташкил қилади. Ушбу ўйингоҳнинг ҳам қурилганига 43 йил бўлиб, анчайин таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.
Бугунги кунда ушбу ўйингоҳ капитал таъмирланадиган ҳамда кўркам қиёфага эга бўладиган бўлди.
Туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев, вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ботир Мирзаев ҳамда масъуллар билан биргаликда ўйингоҳда қурилиш жараёнлари билан танишди ва масъулларга вазифаларни белгилаб берди.