Мурожаатда мақсад ўз аксини топмаган

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кўпинча инсон қийин аҳволга тушиб, кўмакка муҳтож бўлиб қолган вақтда турли идораларга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Мабодо мурожаатчининг муаммоси эътиборсиз қолдирилса, ўша инсон оммавий ахборот воситалари ходимлари бўлган журналист ёки блоггерларга мурожаат қилиб, дардини айтишга мажбур бўлади.

Бугун вилоят “Зарафшон” газетасининг сайтида Иштихон тумани Халқабод маҳалласида яшовчи фуқаро Аҳмедов Ўткир  томонидан “саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди. Мурожаатни ўқиб, жуда оғир аҳволга тушиб қолган, оч-наҳор яшаётган инсонлар қиёфаси кўз олдингизда гавдаланади. Буни ҳис қилган “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими мутасаддилари ун, гуруч, ёғ ва турли озиқ-овқат маҳсулотларини олиб, мурожаатчининг хонадонига боришди. Аммо вазият аянчли эмас аксинча оиланинг яшаш шароити жуда яхши, ҳатто кўпчилик ҳавас қиладиган даражада тўқ яшаши маълум бўлди. Оиланинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмаганлигидан норози бўлиб, мурожаат қилган хонадонда “Кобалт” автомабили мавжуд эканлиги кишини янада ҳайратлантиради. Данғиллама уйни гапирмаса ҳам бўлади. Аҳмедов Ўткирнинг отаси билан суҳбатлашилганда ўғлининг мурожаатидан хабари борлигини аммо яшаши яхши эканлиги, ҳеч кимдан кам яшамаслиги, камбағал оилаларга тарқатилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сўраб мурожаат қилиш нияти йўқлигини маълум қилди.

Отанинг гапларидан муддао нима эканлигини аниқ билиб олишингиз мумкин.

– Худога шукур яшашимиз яхши, ҳеч кимдан кам эмасмиз. Аммо менга болаларга тўланадиган нафақа қандай мезонларга кўра белгиланишини тушунтириб беринг.

Мана сизга мурожаатдан мақсад. Мурожаат маҳалла раиси томонидан ҳал этиладиган бўлди.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © GOVERNMENT OF ISHTIKHON DISTRICT. Maked by: SAKTRM