Вилоят ҳокимлигининг бугун ўтказилган санитар соатида вилоятимиздаги болалар ёзги оромгоҳларидаги ҳолат таҳлил қилинди.
Бугунги кунда вилоятимизда 17 та доимий болалар ёзги оромгоҳи фаолият кўрсатмоқда. Уларда 4 даврада 9310 нафар бола ҳордиқ чиқариши режалаштирилган. Айни пайтда оромгоҳларда биринчи давра тугаб, иккинчи даврада 2 405 нафар бола дам олмоқда.
Афсуски, ўрганиш жараёнида аксарият оромгоҳларда ободонлаштириш ишлари талаб даражасида олиб борилмагани, таом тайёрлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашда санитария талабларига риоя этилмаётгани кузатилди.
Жумладан, Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасининг “Шифокор гулшани”, Иштихон тумани халқ таълими бўлимига қарашли “Қувноқ”, оромгоҳлари масъуллар эътиборидан четда қолгани қайд этилиб, масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.