Бугун туман ҳокими Шуҳрат Негматов 23 умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашиб, улурнинг муаммолари, таклифлари билан танишди. Жумладан, ёшларнинг спорт зал қуриб берилиши, чолғу асбоблари, мактаб кутубхонасида бадиий китобларнинг етишмаслиги каби ўнлаб мурожаатлари тингланди. Муаммоли масалаларнинг аксарияти ўша жойнинг ўзида ҳал этилди. Учрашувда энг қувонарлиси шу бўлдики ёшларда китобхонлик маданиятининг шакилланаётганлиги, китоб ўқишга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётганлиги сезилди. Бу масала мурожаатларда ҳам ўз аксини топди. Буни инобатга олиб ўша вақтнинг ўзида мактаб кутубхонасига турли мавзулардаги 100 дан ортиқ бадиий китоб етказиб берилди. Шунингдек, туман ҳокими томонидан дарсларда фаол иштирок этган, фан ва спортда ютуқларни қўлга киритиб, бошқаларга намуна бўла олаётган бир нечта ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.
Эътиборлиси шундаки, ёшларнинг таклифлари, ташаббуси билан Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш борасида ҳам муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган галги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да мактабларни юмшоқ спорт анжомлари билан таминлаш борасида амалий қадам қўйилиб, якка тартибда тикувчилик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшлардан бирига тикув машинаси совға қилинган бўлса, бу галги учрашувда китобхонликни тарғиб қилиш масаласига эътибор қаратилди.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати