ТУМАНДАГИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ  ИСИТИШ ТИЗИМИ ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН ЎРГАНИЛМОҚДА

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда, таълим даргоҳларида электр, газ таъминотида узилишларига йўл қўймаслик, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ўқиш –иш жараёнлари учун шароит яратиб бериш муҳим вазифа қилиб белгиланган.

 Шу сабабли, Иштихон туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи белгиланган режа асосида тумандаги мавжуд 97 та таълим масканларининг 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда. 

    Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўрганишлар жараёнида, тумандаги мактабларга сифатсиз кўмир берилиши,табиий газ босими пастлиги, иситиш тизимидаги носозликлар ҳамда мактаблардаги маъсулларнинг эътиборсизликлари туфайли юзага келаётган муаммолар юзасидан  туман Халқ таълими бўлими ва умумтаълим мактаби директорларига қатъий назорат ўрнатиш ҳамда мавжуд иситиш тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича, ишчи гуруҳи аъзолари томонидан тавсиялар бериб келинмоқда.  Таълим  даргоҳларидаги ёқилғи таъминоти, ўқувчиларниг таълим олиш жараёнларини назорат қилиш мавсум давомида ишчи гуруҳи томонидан назоратга олинади.

Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM