ЎзА журналистларининг ойлик маоши ошадиган бўлди
Давлатнинг бош расмий агентлиги ҳисобланадиган — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ходимларининг ойлик маоши Ўзбекистон Президентининг жорий йил 27 июндаги "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра оширилиши кўзда тутилган.
Қарорда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий мухбирлик пунктлари, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ходимлари иш ҳақи миқдорини ошириш белгиланган. Қарор ижроси агентлик директори Кўчимов ва Молия вазири Ишметовга юкланган.
Манбаларга кўра, айни пайтда ЎзА ходимларининг иш ҳақи энг паст даражада бўлиб, ўртача бир ярим миллондан (1 500 000) сўмдан икки миллион (2 000 000) сўм атрофида.