“ТАШАББУС—2019” ҚАТНАШЧИЛАР ҲАР ЙИЛГИДАН КЎП

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Иштихон туманида Ўзбекистон Республикаси соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган  “Ташаббус” кўрик танлови бўлиб ўтди. 100 нафарга яқин турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган фермер, тадбиркор, ҳунармандлар иштирок этди.

       Саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган “Энг яхши тадбиркор”,  қишлоқ хўжалиги борасида“Энг фаол фермер”,”Энг ёш фермер” ва бошқа номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.Ғолиблар Диплом ва қимматбағо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

        Дастлаб тумандаги кўп тармоқли “Султон Нур” фермер хўжалиги танловнинг ғолиби деб эълон қилинди. Шунингдек, “Жасорат мўъжизаси”, “Фарҳод Қурдошев боғлари” фермер хўжаликлари ҳам 2,3- ўрин соҳиблари бўлишди.

      Танлов иштирокчилари Элёр Абдуғаниев, Акмал Раббимов, Сафия Сайфиева, Шалола Ғаниева, Румтам Очилов, Маҳмуд Турдиев каби ўнлаб тадбиркорлар меҳнати рағбатлантирилди.

2015-2024 © Хокимият Иштыханского района. Разработан в: SAKTRM