Ойлар шоҳи Моҳи Рамазон сабаб дилларимиз ҳаловатдан, кўнгилларимиз хотиржамлик ва шукроналик туйғуларидан сув ичмоқда. Бу ҳам бўлса, юртимиздаги тинчлик-хотиржамликнинг меваси. Зеро, юрти тинч,сарҳадлари дахлсиз мамлакатда одамлар эмин-эркин ибодат қилади, ўз руҳий эхтиёжларини қондиради. Шукрки, юртимизнинг барча масжидларида таровиҳ намозлари, Рўзаи Рамазон ибодатлари эмин-эркин адо этилмоқда. Бунинг учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Жумладан, туман ҳокимлиги, жоме масжидларнинг имом-хатиблари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат, кейим-кечак ҳамда саломатликлари учун дори-дармонлар иборат совғалар эҳсон қилиб, кунгилларини шод қилиб келмоқда.
Энг муҳими, бундан юртдошларимиз хурсанд. Ана шундай қутлуғ, фалак дарвозаси очиқ бўладиган улуғ дамларда юртга тинчлик-фаровонлик, дастурхонларга тўкинлик, қут-барака сўраб, дуолар қилишмоқда.
Туман бош отинойиси
Дултаева Дилшода