27 июнь санасида юртимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Иштихон туман ҳокимлигида байрам тадбири ташкил этилиб, тадбирда бир гуруҳ туманда фаолият олиб бораётган матбуот ва ОАВ ходимлари, ижодкорлар таклиф этилди.
Тадбирда, Иштихон тумани ҳокими Фазлидин Рўзиев сўзга чиқиб, туманда фаолият олиб бораётган ушбу соҳа вакилларини касб байрами билан чин дилдан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Ф.Рўзиев, Иштихондан ҳам ҳар йили Республикада ўтказиладиган "Йилнинг энг яхши журналисти", "Олтин қалам" миллий мукофоти билан тақдирланганлар бор эканлигидан хурсандлигини таъкидлади.
Сўнгра, Иштихон туманида ахборот сиёсатига қўшган фидокорона хизматлари учун бир гуруҳ блогер, журналист, ташкилот ахборот хизмати ходимлари туман ҳокимлигининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати