Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 18 нафар хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди
Иштихон туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев яқинда Бойлата маҳалласи ҳудудидаги ижтимоий-ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун қурилган 18 нафар хотин-қизларни ушбу уйларга жойлаштирган эди.
Бугун Ф.Рўзиев ушбу уйларга бориб аёллар ва хотин-қизларнинг яшаш шароитлари ҳамда муаммоларини тинглади.
Ф.Рўзиев ушбу ҳудудда болалар майдончаси, ёзги ошхона қуриш бўйича топшириқ берди.
Иштихон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати