Иштихон шахридаги хиёбонда безатилган арча остида бир қатор ёшлар ва болажонлар йил бўйи орзиқиб кутилган янги йил байрамини нишонлашмоқда. Мусиқали чиқишлар ва қувноқ рақслар байрам кайфиятига янада ўзгача тус берган. Севимли ертак қаҳрамонлари эса, болалар, ота-оналар ва шахримиз мехмонларига қувонч улашмоқда.