Хабарингиз бор Сакрдоба сув омборининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Оғир вазиятларда ватандош сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, ёрдам қўлини чўзиш инсонийлик бурчни адо этиш саналади. Буни инобатга олиб, Иштихон туман ҳокимлиги томонидан Сардобага 4 тонна ун, 1 тонна картошка, 1 тонна пиёз, 500 кг сабзи, 500 кг макарон, 500 литр ичимлик суви ҳамда кўрпа тўшак юборилди.
Бугун иккинчи бор ёрдам юбориш учун тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда батафсил маълумот бериб борамиз.
Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.